Муқовалаш

Муқовалаш

Aвто Олам босмахонасида қандай муқовалаш ва саҳифаларни бириктириш турлари қўлланилади?

Авто Олам босмахонасида кўп саҳифали босма нашрларни муқовалаш хизматлари хилма-хил.

Саҳифаларни скоба (саҳифалар бурчаги ёки унинг четидан бирлаштириш) билан бириктирамиз – бу кам саҳифали рисолалар учун энг оммабоп ечим.

Қулоқчали шаклдор скоба билан бириктириш – бу муқовалашнинг тежамкор ва тез тайёрланадиган тури.

Металл ёки пластик пружина билан бириктириш. Бундай бириктириб тикиш нафақат қалинлиги 3 сантиметрдан ошмайдиган нашрлар учун мўлжалланган, балки кўпинча блокнот, тақвим ва бошқаларни тайёрлашда қўлланилади.

Юмшоқ муқовалаш – бу ҳам адади 50 ва ундан ортиқ нусхали кўп саҳифали нашрларни чоп этишнинг арзон ва тезкор муқовалаш турларидан биридир.

Иссиқлик билан муқовалаш чоксиз қайноқ елимлаб ёпиштириш усулига ўхшайди. Бироқ елим ўрнига фақат муқова-папкадаги елимли қатламдан фойдаланилади.