Ташриф қоғозини чоп этишга қандай тайёрлаш мумкин?

Ташриф қоғозини чоп этишга қандай тайёрлаш мумкин?
  1. Ўлчамини белгилаш.
  2. Четларидан камида 2,5 мм жой қолдириш, муҳим ёзувлар ва расмлар бу жойлардан 4-5 мм масофада жойлашган бўлиши керак.
  3. Тасвир қамрови камида 300 dpi бўлиши шарт.
  4. CMYK схемасига мувофиқ дизайн макетини ишлаб чиқиш.
  5. Шакли – турлича бўлиши мумкин, бироқ тўртбурчак шаклидаги ташриф қоғози энг яхши вариантдир.
  6. Чоп этиш ва материаллар турини танлашда шахсий хоҳишингиз, бюджетингиз ва брендингиз хусусиятларини ҳисобга олиш керак.

    Реклама материалларини тайёрлаш жараёнида эксклюзив, имиджли ёки оддий бўлиши мумкин бўлган дизайнни ишлаб чиқиш асосий жиҳат сифатида ўрин тутади.

    Сизга ташриф қоғозларини юқори сифатли чоп этиш, шунингдек, ноёб дизайн макетини ишлаб чиқишда ёрдамимизни таклиф этамиз