Мақсад – мижозлар ишончини оқлаш

Avto Olam > Blog > Репортаж > Мақсад – мижозлар ишончини оқлаш

Мақсад – мижозлар ишончини оқлаш

https://avtoolam.uz/reportaj/3553/

Юртдошларимизнинг янги автомобиль харид қилиш учун маълум миқдордаги маблағни тўплаб, тўловларни амалга оширгандан сўнг «автомобиль калитини қачон қўлимизга бераркан», – дея кун санаб, ойларни-ойга улаб юрган пайтлар ҳам ўтмишга айланиб улгурди. Бугун ҳатто янги автомобилни мижозларга сотиш ҳам дилерлик марказларидан ўзига хос тижорий услублардан фойдаланишни, ходимларидан эса ўзига яраша муомала маданияти ва сотувчилик маҳоратини талаб этмоқда. Буни юртимиздаги автосалонларда турли саналар муносабати билан эълон қилинаётган акциялар ва баъзи автомобиллар нархларига қўйилаётган турли чегирмалар ҳам исботлаб турибди.
Айни пайтда мамлакатимиз миқёсида «UzAuto Motors» АЖнинг 89 та дилерлик корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич вилоятларда «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан ташкил этилаётган мультибренд автосалонлари ҳамда тадбиркорлик қилиш истагидаги юртдошларимиз томонидан ташкил этилаётган ихчам дилерлик марказлари ҳисобига янада ортиши кўзда тутилган. Юзага келаётган бундай рақобат муҳитида фақатгина ўз ишини тўғри йўлга қўя ол­ган дилерлик марказларигагина омад кулиб боқади. 2011 йилдан буён пойтахтимизда фаолият юритиб келаётган «Driver’s Village» МЧЖ автосалони мана шундай марказлардан бири бўлиб, ўз фаолиятининг илк кунларданоқ юртимиздаги автомобиль ишқибозлари тез-тез ташриф буюрадиган масканга айланган.

Мазкур автосалон бугунги кунда ҳам юртимизда коронавирус пандемияси боис эълон қилинган карантин тартибига қарамасдан автомобиль харид қилиш истагидаги юртдошларимиз билан гавжум. Албатта юртимиздаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, салон ҳудудида карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда иш олиб борилмоқда.
Муяссар Тешабаева (Тошкент вилояти Зангиота тумани): Биласизми, мен автомобилларга умуман қизиқмас эдим. Ўғлимнинг ўз пешона терига сотиб олган илк автомобилини олиб кетиш учун мана шу салонга бирга келгандик. Ўша пайтда бу ердаги ходимларнинг хушмуомалалигини, биз каби кексалар учун яратилган қулайликларни кўриб автомобилларга, автомобиль соҳасида фаолият юритадиган инсонларга бўлган муносабатим бутунлай ижобий томонга ўзгарди. Шундан ке­йин яна учта автомобиль харид қилдик. Мана бугун харид қилган Трекер автомобилимизнинг ҳужжатларини расмийлаштиргунча «Автоолам» журнали орқали юртимизнинг автомобиль саноати, заводдаги ишлаб чиқариш жараёни ҳақида етарлича маълумотга эга бўлдим.
Сиз техник хизмат кўрсатиш марказидаги мутахассисларга автомобилингизни кўрсатмоқчисиз ёки харид қилган автомобилингизнинг кафолат давридаги техник хизматлардан фойдаланмоқчисиз. Балки янги автомобиль харид қилиш ниятидадурсиз. Бундан қатъий назар дилерлик маркази ҳудудига қадам қўйишингиз билан халқимизга хос бўлган меҳмондўстликнинг амалдаги ифодасига дуч келасиз. Сизни кутиш залидаги юмшоқ ўриндиқларда бир пиёла чой ёки бир финжон қаҳва ичиб, ширинликлардан татиб кўришга таклиф қилишади. Шундан сўнг амалий ишга ўтилади ва ортиқча оворагарчиликларсиз ишингизни ҳал қиласиз. Марказнинг малакали мутахассислар фаолият юритадиган техник хизмат кўрсатиш бўлимида ҳам худди шундай тартиб ҳукмрон. Шу боисдан бўлса керак бугунги кунда юртимиздаги аксарият йирик корхона ва ташкилотлар ўз автопаркидаги автомобилларнинг техник кўригини айнан мазкур марказ мутахассисларига ишониб топширишган. Сиз кутиш залида юртимиз автомобиль саноатига оид янгиликлар билан танишишга ёки бирор қизиқарли фильмни кўриб бўлишингизга улгурмай автомобилингиз малакали мутахассислар ёрдамида турли нуқсон ва носозлик­лардан ҳоли бўлади.


Ойбек Мусаев, харидор: Мен шу кунгача учта автомобиль харид қилган бўлсам, уларнинг барчасини мана шу «Driver’s Village» автосалонидан олганман. Бу ер мен учун жуда қулай янги автомобилларимни сотувдан олдинги техник кў­рикдан ўтказиб кейин менга топширишган. Шунинг учун кафолат даврида ҳам автомобилларимда ҳеч қандай носозлик кузатилмаган. Дастлаб, Спарк олгандим кейин Нексия автомобилини харид қилдим. Ҳозир оиламиз сал катталашгани учун мана, Кобальт автомобилини сотиб олдим. Оиламиз билан бирга келиб янги автомобилни олиб кетаяпмиз.
Автомобиль харид қилган инсонлар автосалон ҳудудини тарк этмай туриб, шу ернинг ўзида автомобилларини рўйхатдан ўтказиб, давлат ра­қам белгиларини олишлари, нотариус ва суғурта агентларининг хизматлари­дан фойда­ланишлари учун кенг шароит яратилган. Давлат рақам бел­­­гиларини бериш хизмати Тош­кент шаҳри ва Тошкент ви­­­лояти­да истиқомат қилувчи юртдошларимиз учун йўлга қў­йилган. Айни пайтда шу ер­нинг ўзида республикамизнинг бош­қа вилоятларида истиқомат қилув­чи фуқаролар учун ҳам бундай хизмат турини йўлга қў­йиш учун ишлар олиб борилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш ке­­ракки, яқин кунларда дилер­лик марказида юртимизнинг Жиззах вилоятида ишлаб чиқариладиган Фольксваген енгил тижорий автомобилларини ҳам харид қилиш мумкин бў­лади. Бугунги кунда дилерлик мар­кази ҳудудини янада кен­гай­тириш, енгил тижорий авто­мо­биллар савдоси учун ало­ҳи­да марказ ташкил этиш усти­да иш олиб борилмоқда.
Ушбу дилерлик марказига бир бор ташриф буюрган ҳар қандай инсон кейинги сафар албатта яна мана шу ерни тан­­­­лаши турган гап. Чунки халқи­­­­­­мизда эшик қоқиб келган меҳ­мон энг аввало пешвоз чи­қа­­­диган мезбоннинг юз қиёфаси, муомаласига қараб унга, оила аъзоларига, шу хона­­дон­­­­­даги муҳитга баҳо бера­­ди. Ҳатто­­ки «Ўткан кунлар»даги Юсуф­­бек ҳожининг «Бу дар­гоҳ­­дан ҳеч ким норизо бўлиб чиқиб кетмасин» деган ибратли гаплари айнан мана шу дилер­­лик марказида ўз аксини топгандек, гўё. Бир сўз билан айт­ганда, айнан мижозларнинг хоҳиш- истакларини биринчи ўринга қўйиб фаолият кўр­­са­таётган «Driver’s Village» авто­салони жамоаси уларнинг ишончи­ни оқлашга ҳаракат қи­ли­шади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan