Trade-In сифатли ва кафолатланган хизматлар маркази

Avto Olam > Blog > Репортаж > Trade-In сифатли ва кафолатланган хизматлар маркази

Trade-In сифатли ва кафолатланган хизматлар маркази

https://avtoolam.uz/reportaj/3560/

Шермуҳаммедов Элдор Бахтиёр ўғли 2020 йилнинг январь ойидан Trade-in марказининг савдо бўйича менежери вазифасида иш бошлади. Марказдаги фаолиятига эндигина 7 ой бўлганига қарамай, тизимда қатор янгиликлар ва қулайликлар яратиш йўлида бор куч ғайрати ва шижоатини аямаяпти.
Элдор Шермуҳаммедов билан бугунги суҳбатимиз ҳам айнан ушбу марказ фаолияти ҳақида бўлади…

— Юртимизда янгилик сифатида йўлга қўйилган Trade-in дастури аслида бутун дунёда кўп йиллардан буён амал қилаётган ва яхши натижаларга эришаётган дастур ҳисобланади. Унинг асосий мақсади мижозларга имкон қадар кам вақт ичида эски автомобилини янгисига алмаштириш имконини бериш ва бу борада қатор қулайликлар яратишдан иборат. Ўзбекистонда тадбиқ этилган Trade-in дас­тури ҳам жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда тез-тез автомобиль алмаштиришни одат қилган, сифат, кафолат ва қулайликларни қадрловчи ҳайдовчилар учун айни муддао.
Ҳозирги кунда бир неча банклар билан эски автомобилни янгисига алмаштиришда ўртадаги тафовутни тўлаш бўйича кредит дастурлари ҳам йўлга қўйилган. Ушбу банк вакиллари ҳам марказнинг ўзида хизмат кўр­сатмоқдалар, демак, бунда ҳам мижоз ортиқча оворагарчиликлардан халос бўлади. Қолаверса, автомобиль учун давлат рақами белгиларини олиш, нотариус, суғурта хизматлари ҳам марказнинг ўзида мужассамлашган.
Дастурнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, янги автомобиль харид қилиш учун етарли маблағга эга бўлмаган мижозлар учун ҳамёнбоп нархлардаги аввал фойдаланилган автомобиллар тақдим этишидир. Яъни мижоз марказга ташриф буюриб, фойдаланилган автомобилларни харид қилиш имкониятига эга. Шу билан бирга ушбу автомобиллар ҳам кафолатга эга эканлигини таъкидлаб ўтишимиз ўринли. Чунки янгисига алмаштириш учун олиб келинган барча автомобиллар­нинг 172 нуқтаси мутахассисларимиз томонидан қаттиқ текширувдан ўтказилади. Керакли ҳолларда таъмирланади ва қайта фойдаланишга шай ҳо­латга келтирилади.
Пандемия сабабли юртимизда жорий этилган карантин даврида мижозларимизга автомобилларни етказиб бериш хизматини йўлга қўйганимиздан хабарингиз бор. Бунинг яхши томони шунда бўлдики, автомобилни белгиланган манзилга етказиб беришда ўз ютуқ ва камчиликларимизни билиб олдик, уларни бартараф этишга киришганмиз.

Ҳозирда маказга бир ойда ўртача ҳисобда, 300 дан ортиқ мижоз ташриф буюраётган бўлса, уларнинг аксарияти ўз таклиф ва истакларини билдиришади. Келгуси режаларимиз мижозлар оқимини ойига 1000 кишидан ортишига эришиш ва марказни жаҳон талаблари даражасидаги, мукаммал, барча қулайликларга эга замонавий автобозорга айлантиришдан иборат. Қолаверса, бундай замона­вий автобозорлар кейинчалик бутун республика бўйлаб ташкил этилади. Уларда мала­кали ходимлар мижозларга аъло даражада хизмат кўрсатиб, ҳар бир юртдошимизни сифатли автомобиллар билан таъминлайдилар.
Яна бир келгуси режамиз билан бўлишсам… Айни дам­да мижозлар эски автомобилни янгисига алмаштиришлари учун ўртача 3-5 соат вақт сарфламоқдалар. Мижозларимизнинг вақти биз учун қадрли эканлигини исботлаш мақсадида ушбу вақтни қисқартириб, жами 1 соат ичида марказдан янги автомобилда чиқиб кетишларини таъминламоқчимиз. Ундан ташқари, келажакда мижозлар марказга ташриф буюриш­лари ҳам шарт бўлмайди. Бу дегани мурожаат асосида ходимларимиз мижоз кўрсатган манзилга ўзлари борадилар. Автомобилни баҳолаб, барча ҳужжатлаштириш ишларини планшетлар ёрдамида амалга оширган ҳолда автомобилни олиб кетиб, янгисини келтириб беришади.
Trade-in марказида фаолият олиб бораётган барча ходимлар мижозларимиз вақтини, хоҳиш-истакларини биринчи ўринга қўйишади. Уларга сифатли ва кафолатланган хизматлар тақдим этишдан бахтиёрлар. Марказимизга ташриф буюриб, бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг!

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan