Ўзбекистондаги илк мультибренд автомаркази – Nurafshon Autocentre

Avto Olam > Blog > Репортаж > Ўзбекистондаги илк мультибренд автомаркази – Nurafshon Autocentre

Ўзбекистондаги илк мультибренд автомаркази – Nurafshon Autocentre

https://avtoolam.uz/reportaj/3784/

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомидаги ташаббусига асосан 2018 йилнинг 20 декабрида Нурафшон шаҳрида Ўзбекистондаги илк кўп маркали автомобиллар салони, яъни «Nurafshon autocentre» МЧЖ мультибренд автомаркази очилди.

Ушбу замонавий автомарказни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад енгил автомобиллар, юк машиналари, автобус, тиркама ва ярим тиркамалар, махсус техни­ка воситалари сотуви билан шуғулланиш, шунингдек, автосервис, автосуғурта, транспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини олиш, нотариус хизматларини кўрсатишдан иборат. Мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида марказ ҳудудида «ИнФин Банк»нинг филиали ҳам ташкил этилди. Қолаверса, ҳозирда Нурафшон мультибренд автосалонида «Trade-in» дастури амал қилмоқда. Ушбу дастур орқали мижозлар эски автомобиллари­ни янгисига алмаштиришлари, янги автомобиль сотиб олишга имконияти етмаган тақдирда, кафолатга эга эски автомобилларни харид қилиш имкониятига эгалар.
Автомарказнинг 2400 квадрат метрга тенг кўргазма майдончасида «UzAuto Motors», «SamAvto», «JV MAN Auto – Uzbekistan» ва «UzAuto Trailer» каби маҳаллий автомобилсозлигимиз намуналари, ҳусусан Chevrolet, MAN, Isuzu ва Kamaz брендлари доимий равишда намойиш этиб келинади.

Қолаверса, Қозоқистон –Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқариладиган «JAC MOTORS» бренди остидаги JAC S3, JAC S5 йўл танламас крассоверлари ҳамда JAC T6 пикапларини фақатгина «Nurafshon Аutocentre»дан ҳарид қилишингиз мумкин.
1800 квадрат метрни ташкил этувчи мижозларга хизмат кўрсатиш майдони замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган ва бу ерда юқори малакали мутахассислар фаолият олиб боради. Шу кунга қадар хизмат кўрсатиш марказида 3000 дан ортиқ енгил автомобиллар ва махсус техника воситаларига кафолатли хизмат кўрсатилди.
Бир сўз билан айтганда, Нурафшон мультибренд автомаркази мижозларга юқори даражада, кафолатли хизмат кўрсатиши ва максимал қулайликларга эга эканлиги сабабли қисқа вақт ичида ўз нуфузига эга бўлди. Ҳатто юртимиздаги пандемия даврида ҳам марказ барча қоидаларга риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириб, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan