Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш — Давр талаби

Avto Olam > Blog > Репортаж > Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш — Давр талаби

Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш — Давр талаби

https://avtoolam.uz/reportaj/3789/

Бугунги кунда «UzAuto Motors» заводида ишлаб чиқа­рилаётган автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи дилерлик марказлари сони ортиб бормоқда. Ушбу автосалонларнинг аксарияти асосан, пойтахтимизда фаолият юритаётгани боис, улар ўртасида ўзига хос рақобат муҳити яратилган. Тошкент шаҳридаги ушбу автосалонларда турли акциялар ташкил этиш, мижозлар учун етарлича қулайликлар яратиш ишларига алоҳида эъти­бор қаратилмоқда. 2004 йил­да ўз фаолиятини бошлаган «TOSHKENTDEU» МЧЖ ҳам ўтган йиллар давомида самарали фаолият юритиб келаётган дилерлик марказларидан бири ҳисобланади.

Айни пайтда автосалонда мижозларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатиш мақсадида автомобиллар учун давлат таниқлилик рақамини бериш, ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини мажбурий суғурта қилиш, аукционга қўйилган чиройли рақамларни харид қилиш ҳамда кредит бериш хизматлари йўлга қўйилган. Шунингдек, мижозларга «Trade-in» тизими бўйича фой­даланилган автомобиллар­ни янгисига алмаштириб бериш ҳам таклиф этилмоқда.
Жорий йил бошидан буён мазкур дилерлик маркази томонидан 2000 дан ортиқ автомобиллар мижозларга етказиб берилган.
Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин даврида ҳам автосалон жамоаси мижозлар билан онлайн шартнома тузиш ишларини муваффақиятли йўлга қў­йишди. Шунингдек, мижозлар томонидан онлайн харид қилинган автомобилларни ўз муддатида етказиб беришди.

Автосалон қошидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш маркази ҳам ми­жозларга зарур бўлган бар­ча замонавий ускуна ва жи­ҳозларга эга. Айни пайтда бу ердаги юқори малакали му­тахассислар томонидан автомобиль ғилдиракларининг оғиш бурчакларини ростлаш, балансировка қилиш, автомобилларнинг юриш қисмлари, руль бошқаруви тормоз тизими ва двигателини таъмирлаш электр қурилмаларини тузатиш каби ишлар сифатли амалга оширилмоқда. Мар­казда сифатли эҳтиёт қисм­лар билан савдо қилувчи дўконнинг мавжудлиги, дў­конда эса тўловларни маълум муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятининг яра­тилгани кўпчиликка манзур.

Мижозларнинг ушбу автосалондан автомобиль харид қилаётганида ёки техник хизмат кўрсатиш маркази хизматларидан фойдаланганида ёқимли бонусларга эга бўлиш­лари учун UDS иловасини телефонларига ўрнатиш бўйича ҳам тегишли компания билан келишув имзоланди.
Халқимизда «Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал» деган ибратли гап бор. Шу боис, юқорида айтганларимизга гувоҳ бўлиш учун яхшиси автомобиль харид қилиш учун ушбу автосалонга бир келинг ва мижозлар учун яратилган қулайликларга ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan