Сторителлинг методи билан машина сотиб кўрганмисиз?

Avto Olam > Blog > Руҳшунос саҳифаси > Сторителлинг методи билан машина сотиб кўрганмисиз?

Сторителлинг методи билан машина сотиб кўрганмисиз?

https://avtoolam.uz/ruhshunos_sahifasi/2750/

Сторителлинг усули, яъни хикоялаштириш бу мижознинг онг остига кириб бошқариш методидир. Сторителлинг мижознинг эътиборини жалб қилиш ва муайян ҳис-туйғуларни яратиш, илҳомлантириш  учун ишлатилади.

Одамларни бирор буюм ва ҳаттоки машинани ҳам сотиб олишга ундаш ёқимсиз ҳолатга айланди. Бирор киши  олдингизга келиб, “бир дақиқа вақтингизни ажратиб, маҳсулотимиз билан танишинг” дейишганда, аксарият ҳолларда бирор баҳонани рўкач қилиб қочишни хоҳлайсиз.

Айниқса бугунги реклама ва маркетинг таклифлари инсонларни ҳар қадамда “таъқиб” этадиган замонда бизнинг қулоқларимиз ва кўзларимизда “савдо-сотиққа қарши” филтрлар пайдо бўлган, улар бизни ўраб турган реклама ҳақидаги маълумотларнинг 90 фоизини “ушлаб” қолади.

Сотувчилар учун эса ушбу “филтрлар”дан ўтиб, ўзтаклифларини потенциал харидорларга этказиш борган сари қийинлашмоқда.

Сторителлинг усулининг кучи ва жозибаси эса инсоннинг ҳикоя тинглашни яхши кўришига ва 100% сотувчининг очиқкўнгил бўлишидадир.

Сотувчи аввал сотиладиган ҳикоя, ривоят, ҳаётидан лавҳа ўйлаб топиши лозим. Мижознинг ҳаётига кириб борувчи бу ҳикоя кейин унинг машинасига айланади ва у сотиб олган машина бўлиб унинг оиласига кириб боради. Сторителлинг методи психологлар савдо вакилларига таклиф қилган энг кучли психотехнологиялардан ҳисобланади.

Келинг ушбу ҳикоянинг бешта босқичини тушуниб оламиз:

1 — Бизнинг муаммомиз шуки…

Сотилувчи ҳикоя – стротеллинг методи аввал сизнинг эҳтиёжингизни аниқлаб берадиган ҳикояни сизга айтиб беришдан бошлайди. Сотувчи сифатида сизнинг ҳаётингизда бўлган энг мураккаб вазиятни айтишдан ва ўшанда машина сотиб олишни қандай қилиб ечганингиздан бошлашингиз керак. Бу ҳикоя ичида қанчалик сизга қийин вазият бўлишидан қатъий назар бу муаммони ечиш учун вазминлик билан ёндошганингизни ёритиб бера бошлайсиз. Шунинг учун мижознинг ҳозирги аҳволини тушунаётганлигингизни айтиб берасиз. Яхши машина танлаш ва адашмаслик ҳақида гапириб ҳикоянгизни иккинчи босқичга ўтказасиз.

2 — Мижоз томонга ўтиб, унинг муаммосини ечишга ҳолис ёндошишни истайсиз.

Сизнинг ўрнингизда бўлганимда деб барча машинангизга конкурент бўлган бошқа рақибларингизнинг яхши ва ёмон томонларини айтиб берасиз. Сиз бу муаммоларни ечишга ҳаракат қилган ва бошқа машиналар олганда қандай натижага эришган одамлар ҳақида айтиб берасиз.

3 — Сиз ўша пайтда ўзингизга керак бўлган натижага эришиш учун нима қилганлигингизни тушунтириб берасиз.

Ҳақиқатдан ҳолис ёндошув сторителлинг методининг асосидир. Бунда сиз айтаётган ҳикоядаги далиллар аниқ ва ишонарли бўлиши лозим. Сизга тегишли маҳсулотнинг яхши томонларини айтганда бошқа жойда адашганларнинг нима учун нотўғри танлов қилганлигини далил билан айтиб беришингиз лозим. Ҳикоянинг қизиқлиги шундаки у одамни жалб қилиши ва машина сотаётгандек эмас, бир яқин инсон сифатида ҳикоя айтиб бераётгандек ҳис қилиши лозим.

4 — Машина сотиб олганда қандай энг мақул йўл бўлганлигини айтиб ҳикоянгизни давом этишингиз керак.

Қарорингиз нима учун тўғрилигини айтиб, шу йўлни танлаганингизда ва бошқалар ҳам танлаганида қанчалик хурсанд бўлишганларини айтиб ҳикояни якунлайсиз.

5 — Сторителлинг методи мижозга муаммони ечиш учун дардкаш бўлишдан бошланадиган ҳикоядир.

Бу ҳикоянинг охири эса машина сотиб олиш билан якунланади. Сизни табриклашганларини айтиб, мижозни ҳам табриклайсиз. Чунки ҳикоя сўнггида бу танлов тўғри эканлигини ҳикоя қилиб, далиллар билан тушунтириб бериб бўлгансиз.

Журналимизнинг кейинги сонида эса сторителлинг методидаги энг самарали усуллар ҳақида маълумот берамиз.

Руҳшунос Зебинисо Аҳмедова

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan