Avto Olam > Blog > Ўзавтосаноат > “Ўзавтосаноат” – Ўзбекистон-Украина бизнес-форуми иштирокчиси

“Ўзавтосаноат” – Ўзбекистон-Украина бизнес-форуми иштирокчиси

https://avtoolam.uz/uzavtosanoat/1604/

“Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти 19-21 февралда Киевда ўтказилган Ўзбекистон-Украина бизнес-форумида қатнашди.


Форум доирасида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида “Ўзавтосаноат” делегацияси Украина вазирликлари ва идоралари вакиллари билан музокаралар ўтказди, улар якунларига кўра қатор келишувлар имзоланди.

Жумладан, “Uz Truck and Bus Motors” МЧЖ ҚК ва “Пожмашина” ҚК ўртасида, шунингдек “СамАвто” МЧЖ ҚК ва “Интер Авто-Трейд” МЧЖ ўртасида умумий суммаси 9 млн евродан ортиқ бўлган ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида UzAuto Motorsнинг Украинадаги расмий дилерлари форуми ўтказилди. Форум давомида автомобилларни сотиш ҳажмларини ошириш масалалари муҳокама қилинди ва ишлаб чиқарилаётган автомобиллар моделлар қаторини янгилаш бўйича режалар тақдим этилди. Шу билан бирга, “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларнинг Украинада сотилиши ҳажмини кенгайтириш тўғрисида келишувга эришилди.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan