Covid-19 пандемиясига қарши курашда «Ўзавтосаноат» АЖнинг роли

Avto Olam > Blog > Ўзавтосаноат > Covid-19 пандемиясига қарши курашда «Ўзавтосаноат» АЖнинг роли

Covid-19 пандемиясига қарши курашда «Ўзавтосаноат» АЖнинг роли

https://avtoolam.uz/uzavtosanoat/3534/

Бутун инсониятни жиддий синовдан ўтказаётган коронавирус пандемияси мамлакатимизда ҳам эпидемиологик вазиятни юзага келтирди. Бу оғир даврда юртимиздаги аксарият корхоналар сингари «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ҳам чекловларнинг салбий таъсири­ни минималлаштириш ва фаолиятини янги шароитга мослаштириш учун ўз вақтида керакли чораларни кўрди.
Ушбу тизимда амалга оширилган ишларни рақамлар ва фактларда ёритамиз:

1. Uzavtosavdo иловаси ва телеграм- боти (@uzautosanoatbot) ишга туширилиб АВТОМОБИЛНИ МАСОФАДАН ХАРИД ҚИЛИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛДИ ва АВТОМОБИЛЛАР ХАРИДОРЛАРНИНГ МАНЗИЛИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА.

2. Март ойида Андижон шаҳридаги «Ўз-Донг Янг Ко.» қўшма корхонасида ТИББИЙ НИҚОБЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛ­ГА ҚЎЙИЛДИ (корхона автомобиллар учун ички безак деталларини ишлаб чиқаради). Бугунги кунда корхонада ни­қоб ишлаб чиқаришнинг кунлик ҳажми 60 000 донага етди. Украина давлатига 250 000 дона ниқоб экспорт қилинди. Ундан ташқари, Сардоба фожиасидан жабрланганлар ва «Сокол» карантин ҳудудидагилар учун ҳам тиббий ниқоблар етказиб берилди.
Кейинчалик ушбу корхонада ЮЗ УЧУН ҲИМОЯ ШЧИТЛАР ВА ҲИМОЯ КОМБИНЕЗОНЛАРИ ҲАМ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛА БОШ­ЛАНДИ. Бугунги кунда ҳимоя шчитлари ва комбинезонларини ишлаб чиқариш қуввати ҳар бири, кунига 2000 донадан зиёдни ташкил қилмоқда. Шунингдек, турли русумдаги маҳаллий АВТОМОБИЛЛАР САЛОНИ УЧУН 4000 ДОНА ҲИМОЯ ТЎСИҚЛАРИ ҳам ишлаб чиқарилди.

3. «O’zAuto Austem» Қўшма корхонаси эса «СВЕЖЕСТЬ» АНТИСЕПТИК ВОСИТАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРА БОШЛАДИ. Бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажми кунига 1 000 литрни ташкил қилмоқда.

4. «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан БИР МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ МАБ­ЛАҒ ХАЙРИЯ ҚИЛИНДИ.

5. «Ўзавтосаноат» АЖ қошида ташкил этилган «Research and Development Center» ишланмалар маркази мутахассислари ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари томонидан ЎПКАНИ СУНЪИЙ ВЕНТИЛЯЦИЯЛАШ АППАРАТИ ПРОТОТИПИ ЯРАТИЛДИ (ҳозирда аппарат синов жараёнида).

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan